Москвада МДҲ разведка хизматлари раҳбарлари учрашади

Москвада МДҲ хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг ўн саккизинчи йиғилиш бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарлари 30 сентябрь куни Москвада тўпланишади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Россия пойхатида разведка фаолиятига оид ўн саккизинчи йиғилиш бўлиб ўтади.
Ҳар йили ўтказиладиган тадбирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия делегациялари иштирок этади.
Шунингдек, унда Россия президенти Владимир Путин онлайн иштирок этиши кутилмоқда.