Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 25 сентябрнинг асосий хабарлари

Россия Мудофаа вазирлиги Киев режимининг Запорожье АЭС ҳудудига 8 та камидкадзе дронлари билан зарба беришга уринишининг олди олинганини хабар қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Россиянинг Украина ҳудудида ўтказаётган махсус ҳарбий операциясининг 25 сентябрда содир бўлган асосий воқеалари.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотлари
Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофааси 12 та Украина учувчисиз учар қурилмалари, залп билан ўт очувчи тизимларнинг 21 та снаряди, жумладан, 18 та HIMARS, ва 3 та Американинг HARM радиолокацияга қарши ракеталарини уриб туширди;
Украина қўшинлари Николаев-Кривой Рог йўналишида 110 нафардан ортиқ кишисини йўқотди;
Россия қирувчилари HARM ракетасига мослаштирилган Украинанинг 2 та МиГ-29 ларини уриб туширди;
Запорожье вилоятида “Оса-АКМ” зенит-ракет комлекси учириш қурилмаси йўқ қилинди, Очаково ҳудудида Украинанинг зиҳрли “Грюза” катери чўктириб юборилди;
Николаев вилоятида HIMARS учириш қурилмаси яксон қилинди;
Киев режимининг Запорожье АЭС ҳудудига 8 та камидкадзе дронлари билан зарба беришга уринишининг олди олинди, улар станция ҳудудидан ташқарида уриб туширилган;
Россия қуролли кучлари ракета зарбаси билан Запорожье ҳудудида юзга яқин хорижлик ёлламанма аскарларни йўқ қилишди.
Озод қилинган ҳудудларда ўтказилаётган референдумлар
Ҳудудлардаги Марказий сайлов комиссиялар маълумотларига кўра, ДХР, ЛХР ва Запорожье вилоятида уч кун овоз беришда қатнашган сайловчиларнинг сони 50 фоиздан ошди, референдумларни бўлиб ўтган деб ҳисоблаш мумкин;
Херсон вилоятида уч кун давомида сайловчиларнинг 48,91 фоизи қатнашган;
ДХР раҳбари Денис Пушилин ДХРдаги референдумнинг дастлабки якунлари кутилгандан ҳам яхши бўлганини маълум қилди, 189 нафар хорижий кузатувларнинг ҳеч бири қонун бузилишини қайд этмаган.