Ижевскдаги мактабда отишма: тўққиз киши ҳалок бўлди

Удмуртия пойтахтида номаълум шахс мактабда отишма уюштирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда отишма юз берди.
Ҳодиса шаҳардаги 88-мактабда рўй берган. Удмуртия раҳбари Александр Бречаловнинг маълум қилишича, номаълум шахс мактабга кириб отишма уюштирган.
Россия ИИВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида 9 киши қурбон бўлган. Шулардан 5 нафари мактаб ўқувчилари. Қурбонлар орасида икки нафар қўриқчи ва икки нафар ўқитувчи бор.
Шунингдек, мактаб биноси ичидан отишма уюштирган шахснинг жасади топилган.
“Ҳозир полициячилар томонидан ўт очган эркакнинг жасади топилган. Мавжуд маълумотларга кўра, у ўз жонига қасд қилган”, - дейилади хабарда.
Воқеа жойида махсус хизмат ва тиббиёт ходимлари иш олиб боришмоқда. Жабрланганлар зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Россия Тергов қўмитаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш очган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.