Ғарб Россияга ҳурмат билан муносабатда бўлиши керак – Путин

Россия президенти Владимир Путин Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ғарб Россияга ҳурмат билан муносабатда бўлиши керак. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашув чоғида маълум қилди.
Суҳбат чоғида Лукашенко ўзининг Европа келажаги Россия ва Беларусга боғлиқлиги ҳақидаги сўзларини эслатди.
“Россия билан биргаликда, уларга керак бўлган ҳамма нарса бор ерда. Уларда эса биз харид қилишимиз мумкин бўлган нарсалар бор: технология ва ҳоказолар. Уларга яна нима керак? Шунчаки масъулиятли қарорлар қабул қилиш керак”, - деди Беларусь раҳбари.

“[Ғарб] Бизга ҳурмат билан муносабатда бўлишлари ҳам керак”, - дея қўшимча қилди Путин. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Россия етакчиси Беларусь ўғитларини жаҳон бозорларига етказиб беришига тақиқ қўйилганини ғалати деб ҳисоблайди.
"Афсуски, Беларусь ўғитларини жаҳон бозорларига етказиб бериш ҳали ҳам тўсиб қўйилган. Бу жуда ғалати, чунки жаҳон бозорлари, айниқса, ривожланаётган мамлакатлар ушбу маҳсулотга жуда муҳтож", - деди у.