ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған Россия президенти Владимир Путин ҳамда Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли маълум қилди.
“Жаноб президентимиз Путин ва Зеленский билан музокаралар ўтказади. Бизнинг саъй-ҳаракатларимиз уларнинг учрашувини ташкил этишга қаратилган”, - деди Чавушўғли Токиодаги Япония Миллий матбуот клубида ўтказилган матбуот анжуманида.
Шу билан бирга, Туркия ТИВ раҳбари музокаралар телефон орқали ёки юзма-юз бўлишига аниқлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған Россия президенти Владимир Путин Украинадаги инқирозни имкон қадар тезроқ тугатишга интилаётганини айтганди.