ЕИ Сербияга босим ўтказмоқда – Сербия бош вазири

Сербия бош вазири: Мамлакатимиз ҳозирда 1999 йилдан бери энг оғир босимга дуч келмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Сербия президенти Aлександр Вучичнинг БМТ Бош Aссамблеяси чоғидаги нутқидан сўнг Европа Иттифоқи вакиллари Сербияга жуда қаттиқ босим ўтказа бошлади. Бу ҳақда Сербия бош вазири Aна Брнабич баёнот берди.

“Мамлакатимиз ҳозирда 1999 йилдан бери энг оғир босимга дуч келмоқда”, - деган Брнабич.

Унинг сўзларига кўра, президентнинг БМТдаги нутқидан сўнг Брюссель Белградга босим ўтказа бошлаган. Унинг қўшимча қилишича, Сербия ва Россия икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувлар режасини имзолаганидан кейин Европа Иттифоқи босимни кучайтирган. Шу билан бирга, у ушбу ҳужжат Косово муаммосини ҳал қилишга ишора қилишини таъкидлади.