ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. “Андижон — Хива — Андижон” қўшимча йўловчи поезди қатнови 28 сентябрдан йўлга қўйилади. Бу ҳақида “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Шунингдек, 29 сентябридан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Андижондан ҳаракатланаётган “Андижон — Бухоро” йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилди.
“651/652-сонли “Андижон — Хива — Андижон” йўловчи поезди ҳафтанинг чоршанба кунидан Андижондан, ҳафтанинг пайшанба кунидан бошлаб эса Хивадан жўнайди”, - дейилади хабарда.
Қолаверса, 391/392-сонли “Андижон — Урганч — Андижон” йўловчи поезди ҳаракати ҳафтанинг пайшанба куни Андижондан ва ҳафтанинг жума кунидан бошлаб Урганч бекатидан ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, 6 май куни “Андижон — Хива” йўналишида ҳаракатланиши керак бўлган поезд ҳаракати Фарғона водийси билан темир йўл алоқаси узилиб қолганлиги сабабли вақтинчалик тўхтатилганди.