Лавров Ғарб мамлакатларини келишишга қобилияти йўқ худбинлар деб атади

Россия ташқи ишлар вазири Россия ўзи учун хулоса чиқарганини қайд этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Ғарб мамлакатлари манфаатлар мувозанатига риоя қилиш нияти йўқ бўлган худбинлар. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош ассамблеяси 77-сессиясидан кейинги матбуот анжуманида маълум қилди.
“Биз ўзимиз учун хулоса чиқардик: уларнинг келишишга умуман қодир эмаслар. Улар (Ғарб мамлакатлари – таҳр.) фақат ўзлари ва ўз манфаатлари ҳақида ўйлашади. Улар манфаатлар мувозанатига риоя қилишмайди. Уни ҳатто излаб ўтиришмайди”, - деди Россия ТИВ раҳбари.
Лавров Ғарб мамлакатлари элитаси мулоқотни йўлга қўйиш ўрнига “Россияни ёвуз” қилиб кўрсатишда давом этишаётганини таъкидлади.
“Агар улар бизга (мулоқот таклифи билан) мурожаат қилишса, биз кўриб чиқамиз. Биз уларга мурожаат қилмаймиз”, - деди у.
Лавров: Вашингтон бутун ер куррасини ўзининг “орқа ҳовлисига” айлантиришга уринмоқда