“Jazeera Airways” Кувайт ва Наманган ўртасида парвозларни йўлга қўяди

Ал-Кувайт-Наманган йўналишидаги парвозлар ҳафтасига уч марта амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. “Jazeera Airways” авиакомпанияси Ал-Кувайт-Наманган йўналишида парвозлар йўлга қўйилишини маълум қилди.
“Дунё” АА маълумотларига кўра, бу йўналишдаги биринчи рейс 30 сентябрь куни амалга оширилади. Ҳафтасига учта (душанба, чоршанба, жума кунлари) рейс бўлиши кутилмоқда.
"Jazeera Airways" бош ижрочи директори Рохит Рамачандраннинг таъкидлашича, бу рейс Ўзбекистонга келаётган хорижий сайёҳларнинг сонини сезиларли ошишига хизмат қилади.
Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг Кувайтга экспорти ҳажмини ошириш учун қулай имкониятлар яратади.
“Flydubai” Дубай-Наманган йўналишида мунтазам парвозларни бошлади
Эслатиб ўтамиз, “Jazeera Airways” авиакомпанияси ўтган йил июнида Кувайтдан Тошкентга авиақатновни йўлга қўйган эди.