“Flydubai” Дубай-Наманган йўналишида мунтазам парвозларни бошлади

Дубай-Наманган йўналишидаги павозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг “Flydubai” авиакомпанияси Дубай-Наманган-Дубай йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Авиакомпаниянинг Дубай-Наманган йўналишидаги илк рейси 25 сентябрга ўтар кечаси Наманган халқаро аэропортига келиб қўнган. Boeing 737 ҳаво кемаси йигирмага яқин йўловчини Наманганга олиб келган ва у ердан Дубайга 189 кишини олиб кетган.
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5
Дубай-Наманган йўналишидаги парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари, Наманган-Дубай йўналишидаги авиақатновлар эса пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда “Flydubai” авиакомпанияси Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига мунтазам авиақатновларни амалга ошириб келмоқда.
Аввалроқ Россиянинг “Ямал” авиакомпанияси Москва-Наманган йўналишида ўз парвозларини бошлагани хабар қилинган эди.