ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга бир қатор ўзгаришлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Киритилаётган ўзгаришлар ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунни бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутади.
Янгиликлар қуйидагилардан иборат:
Ҳ️рбий хизматни ўташ вақтида ихтиёрий таслим бўлганлик учун - 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
️Ҳарбий ҳаракатларда қатнашишдан бош тортгани учун - 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
️Дезертирлик ва хизматга келмаганлик учун - 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
️Талончилик учун - 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо белгилашни назарда тутади.
Сафарбарлик, ҳарбий ҳолат ва жанговар ҳаракатлар даврида жиност содир этилиши - оғирлаштирувчи ҳолат сифатида тан олинади.
Ундан ташқари мутасадди шахслар учун дДавлат мудофаа буюртмаси шартномасини бузганлик учун - 4 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазосини бўлгилашни назарда тутади.
Шунингдек хорижий давлат фуқарлари Россия Федерацияси Қуролли Кучларида сафида 1 йил давомида хизмат қилса улар Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиши мумкин бўлади. Маълумот учун, олдин бундай имтиёз шартнома бўйича 5 йил хизмат қилганидан сўнг берилар эди.
Маълумот учун, айни дамда Россия Федерациясида яна бир қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Унда сўнгги 10 йил ичида Россия фуқаролигини олган хорижий давлат фуқаролари учун мажбурий ҳарбий хизмат жорий этиш назарда тутилган.