Олис ҳудудларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади

2022/2023 йиллар куз-қиш даврида 443 та олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ (овул)ларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Ўзбекистоннинг олис ҳудудларида кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 23 сентябрь куни қабул қилинган 522-сон қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида республика бўйича:
· 2,967 та кўп квартирали уйлар;
· 299 та газ тақсимлаш пунктлари;
· 1,815.3 км ичимлик суви тармоқлари;
· 2,420 та ижтимоий соҳа объектлари (жумладан, 13 та мактаб, 74 та шифохона ва поликлиника, 7 та ОТМ, 47 та маданият объектлари, 11 та спорт объектлари мукаммал) таъмирланади.
Шунингдек, 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида 149 км газ қувурларини тиклаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. 6,209 та маҳаллага 314,400 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади. 1,680,000 тонна кўмир маҳсулотлари захираси яратилади (шундан ижтимоий соҳа объектларига 518,000 тонна кўмир етказиб берилади) ҳамда 443 та олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ (овул)ларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади.