НАТО Россия билан урушмоқчи эмас – Руминия президенти

НАТО Украинадаги воқеалар туфайли Россия билан урушмоқчи эмас, дейди Руминия президенти Клаус Йоханнис.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. НАТО Украинадаги воқеалар туфайли Россия билан урушмоқчи эмас, балки ҳар икки томоннинг деескалацияга умид қилмоқда, деди Руминия президенти Клаус Йоханнис. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Руминия урушга бормайди, НАТО ҳам Россия билан урушга бормайди, лекин деескалация ҳар икки томонда ҳам бўлиши керак... Бу жуда кескин вазият ва биз, барча НАТО иттифоқчилари орасида Украина билан энг узун чегарага эгамиз, аниқ алоҳида ҳолатдамиз, лекин биз ҳар қандай сценарийга тайёрмиз”, - деган Йоханнис Қўшма Штатларга ишчи ташрифи чоғида.
Унинг қайд этишича, Руминия ҳар қандай сценарийга тайёргарлик кўрмоқда, шу билан бирга Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик музокараларига умид қиляпти.
23 сентябр куни Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Қўшма Штатларни ядровий эскалацияни кучайтираётганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон “барқарорлаштирувчи ядровий модернизация дастурини амалга оширмоқда” ва “анъанавий қурол назорати”ни деярли йўқ қилган.