Эстония бош вазири сўзларидан кейин электро-генераторлар савдоси кескин ошди

Эстония Бош вазир Калласнинг электр энергияси билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирганидан сўнг, Эстония аҳолиси ёппасига электро-генераторларини сотиб олишни бошлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Эстония аҳолиси бош вазир Кай Калласнинг электр энергия тизимида муаммолар юз бериши мумкинлиги ҳақидаги сўзларидан сўнг, фуқаролар магазинлардан электро-генераторлар сотиб олишни бошлади, деб хабар берди Эстония давлат телерадио портали.
Бош вазир Кажа Каллас пайшанба куни мамлакат аҳолисини Россия Эстония, Латвия ва Литвани энергия тизимидан узиб қўйса, электр таъминоти билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга тайёрланишга чақирган эди.
Вазин нутқидан сўнг жума кунининг ўзида йирик чакана савдо тармоғи Bauhof хўжалик моллари дўконлари жавонларида саноқли электро-генераторлар қолди.
"Бош вазир ажойиб сотувчи экан. Бугун биз 100 дан ортиқ электр генераторларини сотдик. Бу охирги тўрт ойдагидан кўп. Бу одамлар Бош вазирдан олинган маълумотларга жуда тез муносабат билдирганини кўрсатади", - дейди Bauhof менежери Свенн Милли ЭРРга.
Портал маълумотларига кўра, Эстония аҳолиси қуруқ озиқ-овқат, чорва учун озуқа, шахсий гигиена воситалари, чироқ ва аккумуляторларни харид қилишда фаоллашган.
Қутқарув бўлими ходимлари инқирозли вазиятларга тайёргарлик кўриш муҳимлигини эслатиб туради. Ёмғирли кун учун аккумуляторлар, чироқлар, ташқи батареялар, радиоприёмниклар, қуруқ озиқ-овқат, дори-дармонлар, энг муҳими, ҳар бир оила аъзосига кунига уч литр ичимлик суви захирада бўлиши керак. Бундан ташқари, канализацияни ўчиришга тайёр бўлишингиз керак, дейилади огоҳлантиришда.