Хорижий валюталарнинг янги курси белгиланди

Долларнинг расмий курси 19,80 сўмга, рублники эса 5,21 сўмга ошди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 сентябрда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Хорижий валюталарнинг 26 сентябрда амалда бўладиган қиймати
Унга кўра, долларнинг расмий курси 19,80 сўмга кўтарилди ва 11 030,13 сўмни ташкил қилди.
Евро эса сўмга нисбатан қадрсизланди. Хусусан, 1 евро 83,06 сўмга тушиб, 10 768,71 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 5,21 сўмга қимматлашиб, 188,79 сўмни ташкил этди.