ШҲТ давлатлари ўғирланган мулкни қайтаришда ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорларининг 20 йиллик юбилей йиғилишида иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар бош прокурорлари ўғирланган мулкларни қайтариш бўйича ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва илғор тажриба алмашиш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берувчи баённомани имзолашди. Бу ҳақида Қозоғистон Бош прокуратураси хабар берди.

ШҲТ Бош прокуратура органлари раҳбарлари ўғирланган мулкларни қайтариш бўйича ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва илғор тажриба алмашиш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берувчи йиғилиш баённомасини имзолашди, - дейилган хабарда.

Халқаро экспертларнинг фикрича, ШҲТга аъзо давлатларнинг бошқа давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажмидаги йиллик фарқи қарийб 675 миллиард долларини ташкил этади. Бу пул оқимларининг бир қисми жиноий мақсадларда, жумладан, терроризм ва экстремизмни молиялаштиришда фойдаланилиши мумкин.
Шу нуқтаи назардан, Қозоғистон Бош прокурори жиноий капитални ватанига қайтариш тажрибаси билан ўртоқлашди.
Берик Асилов таъкидлаганидек, жиноятчилик ҳар йили мамлакатлар иқтисодиётига тузатиб бўлмайдиган зарар етказмоқда. Фақат яқин ўзаро таъсир ва биргаликдаги иш бундай қийинчиликларга енгиб бўлмайдиган тўсиқ яратиши мумкин.
Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ўз сўзида хорижда ноқонуний олиб чиқиб кетилган мол-мулкни қидириш ва қайтариш бўйича идоралараро комиссиялар фаолияти ҳақида сўз юритди.
Маълумот учун, бугун 23 сентябрь куни Қозоғистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Бош прокурорларининг 20 йиллик юбилей йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Қирғиз Республикаси, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон Бош прокурорлари иштирок этди. Шунингдек, Хитой Олий халқ прокуратураси, Ҳиндистон ва Покистон бош прокурорлари онлайн қатнашди.