ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Ўзбекистонда Россиянинг МИР карталари ишламаяпти. Бу ҳақида Uzcard матбуот хизмати маълум қилди.
"Ягона умумреспублика процессинг маркази, UZCARD тўлов тизими иштирокчиси томонида техник ва профилактик ишлар олиб борилиши сабабли 2022 йил 23 сентябр куни соат 09:00 дан UZCARD инфратузилмасида “Мир” карталарига ҳамда хорижда UZCARD – “Мир” кобейжинг карталарга хизмат кўрсатишни вақтинча тўхтатилганини маълум қилади, - дейилган хабарда.
Шу билан бирга Ўзбекистонда ишлаб чиқилган "UZCARD–МИР” кобейжинг карталари Ўзбекистон ҳудудида одатдагидек ишламоқда.
“UZKARD тизимида ҳозирда техник ва профилактик ишлар олиб борилаётганлиги сабабли Ўзбекистонда вақтинча Россиянинг МИР карталари ишламай турибди. Бироқ шуни эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган кобейжинг "UZKARD МИР" карталари мамлакат ҳудудида ишлаяпти”, - деди UZKARD PR бўлими мутахассиси Ситора Аҳмедова.