ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи қизлар "Балкан" халқаро турнирида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Бу ҳақида Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Болгария пойтахти София шаҳрида 19-22 сентябрь кунлари бокс бўйича аёллар ўртасида XIII "Балкан" халқаро турнири ташкил этилди.
Ушбу халқаро мусобақада Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этди. Баҳсларда қатнашган спортчилар 2 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медали қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси
© Ўзбекистон бокс федерацияси
Олтин:
-50 кг: Азиза Якубова
-70 кг: Мавлуда Мавлонова
Кумуш:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-63 кг: Ҳадичабону Абдуллаева
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
Бронза:
-57 кг: Ситора Турдибекова