ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Ҳиндистон савдо айланмасининг барқарорлигини таъминлайдиган янги транспорт йўлагининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар берди.
Вазирликда Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссия делегацияси билан ташкил этилган учрашувда Чобаҳор порти орқали "Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ҳиндистон" транспорт йўлагини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Обсужден проект развития нового транспортного коридора "Узбекистан – Туркменистан – Иран – Индия"
“Музокараларда яқин келажакда 1 миллиард долларга етадиган Ўзбекистон ва Ҳиндистон савдо айланмасининг барқарорлигини таъминлайдиган янги транспорт йўлагининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди”, дейилади хабарда.
Обсужден проект развития нового транспортного коридора "Узбекистан – Туркменистан – Иран – Индия"
Мазкур йўлак, шунингдек, яқин истиқболда 3,2 миллиард долларни ташкил этиши мумкин бўлган Марказий Осиё ва Ҳиндистон мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдо муносабатлари доирасида маҳсулот этказиб беришнинг узлуксизлигини таъминлашга ҳам қаратилган.