ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Камерунга қарши ўтказган ўртоқлик учрашувида ғалабага эришди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари жорий йил Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022га йўлланма олган Камерун терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида куч синашди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси
© Спортни ривожлантириш вазирлиги
Ўйиннинг 24-дақиқасида Элдор Шомуродовнинг ажойиб рейди ва чиройли узатмасидан сўнг Ҳожимат Эркинов ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси
© Спортни ривожлантириш вазирлиги
Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида дарвозалар бошқа гол урилмади ва жамоалар 1:0 ҳисоби билан танаффусга чиқиб кетишди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси
© Спортни ривожлантириш вазирлиги
77-дақиқага келиб ўзбекистонлик футболчилар ҳисобдаги устунлигини мустаҳкамлашди.
Бу сафар Одил Ҳамробековнинг ўнг қатондан жарима майдончасига узатмасини Остон Ўрунов дарвозага жойлаб қўйди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси
© Спортни ривожлантириш вазирлиги
Шу тариқа, Ўзбекистон МТЖ Камерунни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу билан Сречко Катанес шогирдларининг ғалабали серияси 7та ўйинга етди.