ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудига 25-27 сентябрь кунлари Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво кириб келади. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
25 сентябрда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 26-27 сентябр кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.
25-26 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, 27 сентябрда Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин.
25 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида, 26 сентябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, 27 сентябрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда (2500 м дан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин.
26 сентябрда шимолда, 27 сентябрда республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечалари +10-13даражагача, кундуз кунлари +22-25 даражагача пасаяди.