Бу қизиқ

Антиоксидантлар нима ва улар қайси маҳсулотларда кўпроқ?

Антиоксидантлар - организмдаги зарарли моддаларга қарши курашадиган биологик аксилоксидловчилардир.
Sputnik
Ушбу сеҳрли моддалар озиқ-овқат ва косметика маҳсулотларининг сифат кафолати ҳисобланади, чунки улар организмни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилади ва ҳаёт тарзини яхшилайди.
Антиоксидантлар оксидловчи стрессни бостирадиган ва эркин радикалларга қарши курашадиган моддалар. Радикал моддалар инсон танасида кислород билан кимёвий реакциялар пайтида ҳосил бўлган қаттиқ, суюқ ёки газсимон молекулалардир. Улар ҳужайра мембраналаридан ўтиб, озуқа моддаларини олиб юришлари, метаболизмни рағбатлантиришлари ва иммунитетни шакллантиришлари мумкин.
Нотўғри шароит, тушкунлик таъсири ёки нотўғри овқатланиш таъсирида организмда зарарли радикал моддалар кўпаяди. Улар оксидловчи стрессни яратади: бунда эрта қариш ва ҳужайралар бузилиши кузатилади. Ушбу жараён сурункали яллиғланиш билан бирга келади ва бунга жавобан эркин радикаллар ҳосил бўлади, соғлом ҳужайралар нобуд бўлади.
Чекиш, ультрабинафша нурлари таъсири, саноат чиқиндилари, мунтазам тушкунлик, нотўғри турмуш тарзи ва зарарли овқатлар зарарли радикалларни қўзғатади. Ва бу кўпинча :
-қандли диабет
-Альцгеймер касаллиги
- Паркинсон касаллиги
-кўз касалликлари асосан, катаракта (кўз хрусталликаси хиралашиши)
-тушкунлик
-бўғимлар яллиғланиши
-вена томирлари варикози
-юрак-қон томир тизими фаолиятининг бузилиши
-оғир яллиғланиш жараёнлари ва саратон касалликларига олиб келади.
Саратон касалликлари- бутун дунё бўйлаб ўлимларнинг энг асосий сабабларидан. Хавфли ўсмалар хусусияти ҳамон тўкис ўрганилмаган. Аммо тасдиқланган гипотеза шуки, саратон келиб чиқиши сабабларидан бири - хавфли радикал моддалар туфайли ҳужайраларда пайдо бўлган патологик ўзгаришлардир.
Антиоксидантлар хавфли радикалларга қарши курашади. Сабзи, лавлаги, карам, булғор қалампири, исмалоқ, томат, қовоқ, бақлажон, пиёз, саримсоқ ва яшил сабзавотларда антиоксидантлар кўп бўлади. Шунингдек, малина, олхўри, қорағат, цитрус, олча, қовун, анор, узум каби мева ва резаворлар ҳам антиоксидантлар манбаи ҳисобланади.
Бодом, хандон писта ва грек, кешью, пекан, фундук каби ёнғоқлар ҳам организм учун фойдали. Чунки улар антиоксидант учун зарур бўлган Е витаминига бой. Улар нафақат радикалларга қарши курашади, балки зарарланган ДНК ларни ҳам қайта тиклаш хусусиятига эга.
Зираворлардан қалампирмунчоқ, зарчўва, долчин (корица), қуритилган петрушка, орегано ҳам саломатликка ижобий таъсир кўрсатади.
Чой, қаҳва, қора шоколад, какао, қизил вино, наъматак, денгиз маҳсулотлари, қуруқ мевалар ҳам антиоксидантларнинг қўшимча манбаси ҳисобланади.
Доимо ёдда тутиш лозимки, антиоксидантли маҳсулотлар ҳам фақат меъёрида истеъмол қилинганда фойдали. Шунингдек, ушбу маҳсулотларни истеъмол қилиш билан бирга, соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя қилиш лозим.