ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистонда мавжуд 11 та халқаро аэропортида мунтазам халқаро ва ички рейслар парвозини онлайн кузатиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақида Uzbekistan Airports хабар берди.
Айтилишича, Uzbekistan Airports расмий сайтида онлайн табло ишга туширилди.
онлайн табло
© Sputnik
Ҳар бир рейс ҳақида онлайн таблода реал вақт режимида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Сана, вақт, парвоз рақами;
Авиакомпания номи, йўналиш, терминал,
Бортга чиқиш эшиги, парвоз ҳолати (жўнаб кетган тақдирда), шунингдек, лента рақами ва багажни қабул қилиш вақти (келишда).
“Uzbekistan Airports веб-сайтида онлайн табло яратилиши аэропорт фаолиятининг асосий жараёнларини рақамлаштириш мақсадида IT -инфратузилмасини яратиш босқичларидан бири ҳисобланади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, онлайн табло илгари жорий қилинган AODB (Aeroport Operational Database) аэропорт операцион базасини юритиш тизими ва авиакомпаниялар билан слотларни мувофиқлаштириш ва жадвалларни яратиш учун Slot (Slot Management System) қуйи тизимининг бир қисмидир