ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Украина махсус хизматлари томонидан режалаштирилаётган қувур портлашининг олдини олди. Бу ҳақда Россия ФХХнинг Жамоатчилик билан алоқалар маркази маълум қилди.
“Кўрилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Украина махсус хизматлари томонидан Туркия ва Европани энергия билан таъминлайдиган нефть-газ мажмуасида қўпорувчилик ва террорчилик ҳаракатига уринишнинг олди олинди”, - дейилади хабарда.
Хавфсизлик кучлари 1978 йилда туғилган эркакни қўлга олган. Иккита қўлбола портловчи қурилма мусодара қилинган.
Гумонланувчининг гаджетларида украиналик куратор билан ёзишмалар, бомба йиғиш бўйича кўрсатмалар ва портлаш жойининг координаталари топилган.
Шунингдек, терактга тайёргарлик кўрган Россия фуқаролари бўлган Украина хавфсизлик хизматининг тўрт нафар шериги қўлга олинган.