ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 23 сентябрда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Хорижий валюталарнинг 23 сентябрда амалда бўладиган қиймати
© Марказий банк
Унга кўра, долларнинг расмий курси 30,32 сўмга кўтарилди ва 11 010,33 сўмни ташкил қилди.
Евро эса сўмга нисбатан қадрсизланди. Хусусан, 1 евро 52, 47 сўмга тушиб, 10 851,78 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 2,47 сўмга қимматлашиб, 183,58 сўмни ташкил этди.