ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли жами автомобиллар сони 3 268 470 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Статқўмга кўра, ҳудудлар кесимида жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда. Пойтахтликларга тегишли автомобиллар сони 525 028 тани ташкил этган.
Қолган ҳудудлар бўйича жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони қуйидагича кўриниш олган:
Қорақалпоғистон Р. – 135 872 та;
Андижон вилояти – 223 783 та;
Бухоро вилояти – 212 757 та;
Жиззах вилояти – 90 860 та;
Қашқадарё вилояти – 260 583 та;
Навоий вилояти – 97 439 та;
Наманган вилояти – 218 613 та;
Самарқанд вилояти – 392 475 та;
Сурхондарё вилояти – 183 364 та;
Сирдарё вилояти – 68 278 та;
Тошкент вилояти – 324 154 та;
Фарғона вилояти – 325 009 та;
Хоразм вилояти – 210 255 та;
Тошкент шаҳри – 525 028 та.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакатда жисмоний шахсларга тегишли жами автомобиллар сони 3 268 470 тани ташкил этмоқда. Ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 90 та енгил автомобиль тўғри келмоқда.
Маълумот учун, аҳолига тегишли енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 284 608 тага ошган.