Путин шунчаки ваҳима қилаётгани йўқ – Вучич

Сербия президенти: Биз тинчлик қарор топишига ва ҳамма муросали ечим топиш учун қўлидан келган барча ишни қилишига умид қиламиз.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Владимир Путиннинг Россияга нисбатан жиддий таҳдид юзага келганда, ҳар қандай йўл билан Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлиги ҳақидаги гаплари шунчаки ваҳима эмас, деди Сербия президенти Aлександр Вучич.
Сербия раҳбари айни дамда БМТ Бош Aссамблеясида иштирок этиш учун Нью-Йоркда бўлиб турибди.
Журналистлар Вучичдан у Россия президенти Путин билан бир неча бор учрашганлиги сабабли, Путиннинг Россияни НAТО ва Ғарбнинг ядровий таҳдидидан ҳимоя қилиш учун барча мавжуд йўқ қилиш воситаларидан фойдаланишга тайёрлиги ҳақидаги баёнотини уйдирма деб ҳисоблаш ёки ҳисобламаслиги ҳақида сўрашган.

“Сербия президенти сифатида шуни айтишим мумкинки, биз тинчлик бўлишига ва томонлар муросали ечим топиш учун қўлидан келганини ҳамма нарсани қилишига умид қиламиз, чунки бу бошқа томон ютқазишини кутишдан кўра яхшироқ. Мен президент Путин билан кўп марта учрашганим сабабли у шунчаки ваҳима қиляпти деб ўйламайман”, - деб жавоб берди Сербия раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 21 сентябрь куни аҳолига мурожаат қилди. Унда президент Россияга сўнгги вақтларда пайдо бўлаётган таҳдидларга қатъий жавоб беришга тайёр эканини яна бир бор таъкидлади.
"Шуни эслатиб қўймоқчиман Бизнинг мамлакатда ҳам турли зарба берувчи қуроллар бор, айрим турлари бўйича НАТО давлатлариникидан ҳам замонавийроқ. Мамлакатимизнинг ҳудудий яхлитлигига Таҳдид пайдо бўлганда, Россияни ва халқимизни ҳимоя қилиш учун, биз, шубҳасиз, қўлимизда бор бўлган барча қуроллардан фойдаланамиз. Бу шунчаки қўрқитиш эмас. Россия фуқаролари хотиржам бўлишлари мумкин, Ватанимизнинг ҳудудий яхлитлиги, Бизнинг мустақиллигимиз ва эркинлигимиз - таъминланади!", - деган эди Владимир Путин.