Ўзбекистон ва Россия геология соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Роснедра ва Давлат геология қўмитаси ўртасидаги ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш бўйича Россия-Ўзбекистон ишчи гуруҳи йиғилишининг биринчи баённомаси тасдиқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Россиянинг Ер қаъридан фойдаланиш федерал агентлиги (Роснедра) ва Ўзбекистон Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ўртасида 2025 йилгача ер қаърини геологик ўрганиш бўйича ҳамкорлик дастури имзоланди. Бу ҳақда Роснедра Telegram каналида маълум қилинди.
Дастурни Душанбеда бўлиб ўтган Ер ости бойликларини қидириш, улардан фойдаланиш ва ҳимоя қилиш бўйича ҳукуматлараро Кенгашнинг XXV йиғилиши доирасида (Роснедра) раҳбари Евгений Петров ва Ўзбекистон делегацияси раҳбари Мақсуд Исоқов имзолашди.
Таъкидланишича, ҳужжат бир қатор муҳим йўналишларда ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантиришни назарда тутади, улардан бири захиралар ва ресурсларни таснифлаш бўйича ёндашувларни уйғунлаштиришдир.
Бундан ташқари, Роснедра ва Давлат геология қўмитаси ўртасидаги ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш бўйича Россия-Ўзбекистон ишчи гуруҳи йиғилишининг биринчи баённомаси тасдиқланди.