ТОШКEНТ, 22 сен – Sputnik. Пайшанба куни Москва Миллатлар уйида ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, кўп қаватли уйнинг ёнаётган хонадонларидан икки аёлни олиб чиққан ўзбекистонлик йигит Ойбек Эштемировни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Sputnik мухбири ҳам бўлди.
Эштемиров пойтахтда светофор ўрнатувчи бўлиб ишлайди. Воқеа содир бўлган вақтда у Москванинг Шарқий маъмурий округидаги турар-жой биноси ёнидан ўтаётган бўлган. Шу вақт у 7 қаватдаги хонадонда ёнғин ичида қолган аёлни кўриб, ёрдамга шошилган. Аёлни қутқариш учун йигит деразани синдириб, уни қўшни балконга олиб ўтган.
Шундан Ойбек ёнғин ичида қолган тепадаги этаждан ҳам бир кекса аёлҳам қўшни балконга олиб ўтди. Етиб келган ўт ўчирувчилар жабрланувчини пастга туширишга ёрдам беришди.
Одамларни қутқаришда кўрсатган жасорати ва қатъияти учун ўзбекистонлик йигит Москва шаҳар Миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар бошқармаси бошлиғининг миннатдорчилиги ва Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқармасининг мукофоти билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросими Москва шаҳридаги Миллатлар уйида бўлиб ўтди. У ердам Москва шаҳар Миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар бошқармаси бошлиғи Виталий Сучков ва Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва бўйича бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Юрий Ткаченко тақдирлашди.
Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда Ойбек Қашқадарёнинг Ғузор туманидан эканини айтиб берди. Воқеа қаҳрамони билан батафсил интервью саҳифамизда яқин кунларда чоп этилади.