"Менинг биринчи уйим" янги ипотека дастури Тошкент вилоятидан бошланади - президент

Давлат раҳбари мутасаддиларга аҳолини уй-жой билан таъминлаш юзасидан бир қатор вазифалар топширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкент вилоятида ҳар бир фуқарога бир марта янги қурилган хонадонни имтиёзли ипотекага олиш имкониятини бериш мақсадида келгуси йилдан “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини амалга ошириш Тошкент вилоятидан бошланади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари кенгаши сессиясида маълум қилди.
Айтилишича, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Мирзаев Зойир ўз тақдимотида аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласига ҳам тўхталди. Бир кишига уй-жой билан таъминлаш даражаси республика даражасидан пастлигича қолаётгани қайд этилди.
Давлат раҳбари мутасаддиларга қуйидаги вазифаларни топширди:
келгуси йилга эҳтиёжманд аҳоли уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм субсидия ажратиш;
Зангиота туманида “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш бўйича таклиф киритиш;
Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарларида 19 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларда яшовчиларни замонавий уй-жой билан таъминлаш.