ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Шу кунларда пахта терими қизғин кетмоқда. Далаларда терим қандай бораётгани ҳақида ҳикоя қилиб бериш мақсадида Sputnik мухбири пахта даласига йўл олди.
Тошкент вилоятидаги фермер хўжалигига тегишли пахта даласида маҳаллий ва бошқа вилоятлардан келган 150 нафар теримчи ишламоқда. Уларнинг ҳар бири кунига ўртача 80кг пахта теради. Лекин ушбу нормани икки баравар ортиғи билан бажарадиган теримчилар ҳам бор. Масалан, қашқадарёлик Гулсара Эшемова. У киши кунига 150-160 кг пахта теради. Бошқа теримчилар у кишини “темир аёл” деб аташади.
Пахта терувчилар дам олиши, тушлик қилиши учун далада барча шароитлар яратилган.
Терилган пахта хом ашёси қайта ишлаш учун кластерга жўнатилади.