Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

ЛХРдаги референдум натижалари қачон эълон қилиниши маълум бўлди

Павлюк: Овозларни санаш овоз бериш якунланганидан сўнг дарҳол бошланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Луганск халқ республикаси Марказий сайлов комиссияси 28 сентябрь оқшомига қадар Россия Федерацияси таркибига кириш бўйича референдумда овозларни санаб чиқишни якунлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИA Новостига республика МСК аъзоси Виталий Павлюк маълум қилди.
“Овозларни санаш овоз бериш якунланганидан сўнг дарҳол бошланади, чунки 28 сентябрь куни кечгача натижаларни эълон қилишни режалаштирганмиз”, деб тушунтирди Павлюк.
19 сентябрь куни ДХР ва ЛХР Жамоат палаталари республикалар раҳбарлари Денис Пушилин ва Леонид Пасечникка Россия таркибига қўшилиш бўйича зудлик билан референдум ўтказиш ташаббуси билан мурожаат қилди. Эртаси куни ДХР ва ЛХР расмийлари референдум 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтишини эълон қилди. Шунингдек, 20 сентябрь куни Херсон ва Запорожье вилоятлари маъмурияти референдумларни худди шу саналарда ўтказиш режасини эълон қилди.