ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. Ҳозир Росссияда минглаб Донбасс ҳудудидан келган қочқинлар яшамоқда. Улар ҳам 23-27 сентябрь куни бўлиб ўтадиган референдумни интизорлик билан кутишмоқда.
Донбаслик қочқинлар айтишига кўра, улар 2014 йилдаёқ ўзлари учун ҳамма нарсани ҳал қилиб бўлишган ва улар ўзларини аллақачон Россия таркибида деб ҳисоблайди. "Аагар шуни яна бир бор тасдиқлаш керак, албатта, референдумга муносабатим ижобий ва унда бажонидил қатнашаман", - дейди мариуполллик аёл.
- Бизни тезроқ Россия таркибига қабул қилинг. Бу мусибатларда бизга катта ёрдам бўлади. Бу қўрқинчли туш тезроқ тугайди, - деди яна бир донбасслик аёл.
Хозир Россия ҳудудида яшаётган донбассликларнинг аксарияти референдумни катта қувонч ва орзу умидлар билан кутмоқда.