Беларусь мамлакатдан автомобиль олиб чиқишини вақтинча тақиқлади

Беларусь ҳукумати олиб чиқишни тақиқлаган рўйхатда 250 та товар келтирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Беларусь 23 сентябрдан қатор саноат маҳсулотларини мамлакатдан четга олиб чиқилишини тақиқлади. Мамлакат Ҳукуматининг тегишли қарори миллий ҳуқуқий порталда чоп қилинган.
Рўйхатда 250 та товар кодлари келтирилган. Улар орасида транспорт воситалари ҳам бор.
Олиб чиқиш тақиқланган рўйхатга, жумладан, темир йўл локомотивлари, вагон, трактор, енгил автомобиль, мотоцикл, велосипед, тиббиёт буюмлари, қишлоқ хўжалиги машиналари, турли асбоб-ускуналар кабилар киритилган.
Тақиқ 6 ой муддатга амалга қилади.