Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Запорожье вилояти Украина билан алоқаларини узишини эълон қилди

Таъкидланишича, Запорожье вилояти Россияга қайтиш йўлидан ишонч билан бормоқда ва ундан қайтмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Запорожье вилояти ўзининг ажралмас қисми сифатида Украина билан алоқаларни бутунлай узади ва энди у билан ҳеч қачон бирлаштирилмайди. Бу ҳақда “Биз Россия биланмиз” ҳаракати раиси, Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси РИA Новостига хабар берди.
“Запорожье вилояти энди миллатчилар ва террорчилар ҳукмронлик қилаётган бугунги Украина билан ҳеч нарсани боғламайди. Запорожье вилояти Украина билан ўзининг ажралмас қисми сифатидаги барча муносабатларни узади ва энди у билан бирлаштирилмайди”, деди Рогов агентликка.
Унинг сўзларига кўра, Запорожье вилояти Россияга қайтиш йўлидан ишонч билан бормоқда ва ундан қайтмайди.
“Запорожье вилоятининг келажаги фақат Россия Федерацияси субъекти сифатида”, деб таъкидлади Рогов.
19 сентябрь куни ДХР ва ЛХР Жамоат палаталари республикалар раҳбарлари Денис Пушилин ва Леонид Пасечникга Россия таркибига қўшилиш бўйича зудлик билан референдум ўтказиш ташаббуси билан мурожаат қилди. Эртаси куни ДХР ва ЛХР расмийлари референдум 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтишини эълон қилди.
Шунингдек, 20 сентябрь куни Херсон ва Запорожье вилоятлари маъмурияти референдумларни худди шу саналарда ўтказиш режасини эълон қилди.