Хорижий валюталарнинг янги курси белгиланди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янги қийматини белгилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан эртага, 22 сентябрда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Хорижий валюталарнинг 22 сентябрда амалда бўладиган қиймати
Унга кўра, долларнинг расмий курси 129,55 сўмга ошиб, 10 980,01 сўмни ташкил қилди.
Евро эса сўмга нисбатан қадрсизланди. Хусусан, 1 евро 53,88 сўмга арзонлашиб, 10 904,25 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,32 сўмга пасайиб, 181,11 сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, 21 август куни Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 28,83 сўмга пасайиб, 10 950,46 сўмни ташкил қилган эди.