Москва шаҳридаги Бутунроссия кўргазма марказидаги (ВДНХ) 66-павильон - собиқ СССР даврида Ўзбекистон павильони бўлган. Бу ерда Ўзбекистон халқ хўжалиги ютуқлари намойиш қилинган.
Павильон безатилган нақшларда ўзбек миллий услубидаги шакллар билан бир қаторда Совет иттифоқи символи бўлган беш қиррали юлдузлар ҳам жуда кўп учрайди. Ўша вақтдаги усталар миллий ва умумиттифоқ символларни маҳорат билан уйғунлаштирган. Реставрация қилинган павильон безакларида ҳам беш қиррали юлдузлар ўз жойида сақлаб қолинади.