Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Шойгу сафарбарлик нима учун амалга оширилаётганини айтди

Биринчи навбатда сафарбар қилинганлар туташув чизиғи ортидаги озод қилинган ҳудудларни назорат қилиш учун юборилади, деди Шойгу.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россияда эълон қилинган қисман сафарбарлик биринчи навбатда 1000 км узунликдаги туташув чизиғи ва озод қилинган ҳудудларни назорат қилиш учун зарур, деди бугун Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида.
“Алоқа чизиғининг ўзи, сиз уни олдинги чизиқ деб аташингиз мумкин, у 1 минг км дан ортиқ. Табиийки, орқада турган нарса таъминланиши, бу ҳудудлар назорат қилиниши керак. Аввало, қисман сафарбарлик айнан шу мақсадда амалга оширилмоқда”, - деди Россия мудофаа вазири.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий хизматга фақат ҳозирда захирада бўлган, биринчи навбатда, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, муайян ҳарбий мутахассислик ва тегишли тажрибага эга бўлган фуқароларгина чақирилади.
Ҳарбий хизматга чақирилганлар бўлинмаларга жўнатилишдан олдин махсус ҳарбий операция тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қўшимча ҳарбий тайёргарликдан ўтадилар.
Путин ўз мурожаатида қисман сафарбарлик тўғрисидаги қарор Россия, унинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ҳимоя қилиш ва Россия халқи хавфсизлигини таъминлаш учун қабул қилинганини таъкидлади.