Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россияда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди

Путин қисман сафарбарлик тўғрисидаги қарор Россия, унинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ҳимоя қилиш ва Россия халқи хавфсизлигини таъминлаш учун қабул қилинганини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилди.
"Мудофаа вазирлиги ва Бош штабнинг Россияда қисман сафарбарлик эълон қилиш қилиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлаш зарур деб ҳисоблайман", - деди Путин россияликларга қилган мурожаатида.
Унинг сўзларига кўра, ҳарбий хизматга фақат ҳозирда захирада бўлган, биринчи навбатда, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, муайян ҳарбий мутахассислик ва тегишли тажрибага эга бўлган фуқароларгина чақирилади.
Ҳарбий хизматга чақирилганлар бўлинмаларга жўнатилишдан олдин махсус ҳарбий операция тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қўшимча ҳарбий тайёргарликдан ўтадилар.
Путин ўз мурожаатида қисман сафарбарлик тўғрисидаги қарор Россия, унинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ҳимоя қилиш ва Россия халқи хавфсизлигини таъминлаш учун қабул қилинганини таъкидлади.
Кремль Россия раҳбарининг қисман сафарбарлик тўғрисида фармонини чоп қилди. Сафарбарлик чоралари бугундан, 21 сентябрдан, бошланади.