Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Путин: махсус операция Украинадаги миллатчиларга қарши курашиш учун зарур эди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Махсус ҳарбий операция Украинадаги миллатчиларга қарши курашиш учун лозим эди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин россияликларга қилган мурожаатида маълум қилди.
“Янги, галдаги, илгари икки марта бўлганидек, Донбассга кенг кўламли ҳужум муқаррарлиги мутлақо равшан бўлди. Сўнгра эса Россия Қрими, Россияга ҳужумлар муқаррар бўларди. Шу боис олдинроқ ҳаракат қилувчи ҳарбий операция қарори мутлақо зарур ва ягона имкони бор қарор эди”, - деди Путин.
Россия раҳбари Луганск халқ республикаси деярли неонацистлардан тозалангани, Донецк халқ республикасида эса жанглар давом этаётганини таъкидлади.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.