Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Ғарб ҳарбий қўмондонлиги Киевда жойлашган – Шойгу

Шойгу: Ғарб қўмондонлиги Киевда, улар операцияларни бошқаради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. 150 нафар ҳарбий мутахассисдан иборат Ғарб қўмондонлиги Киевда жойлашган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.

“Охирги етиб келган гуруҳ, собиқ ҳарбийлар, фаол ҳарбийлар - ҳаммаси 150 киши. Бутун қўмондонлик жойлашган. Ғарб қўмондонлиги Киевда, буларнинг барчасини, операцияларни бошқаради”, - деди Шойгу “Россия-24” телеканалига берган интервьюсида.

24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.