Дубайдан Самарқандга мунтазам қатновлар йўлга қўйилмоқда

Авиакомпания томонидан Дубай – Самарқанд – Дубай йўналишда парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. FlyDubai авиакомпанияси Дубайдан Самарқандга мунтазам қатновларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги хабар берди.
Бугун Самарқанд халқаро аэропортида FlyDubai авиакомпаниясининг Дубай – Самарқанд йўналишида илк қатновни амалга ошрувчи ҳаво кемаси тантанали равишда кутиб олинади.
Авиакомпания томонидан Дубай – Самарқанд – Дубай йўналишда парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
“Ушбу йўналишда мунтзам авиақатновларнинг йўлга қўйилиши Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиши билан ҳам аҳамиятлидир”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистон ва БАА ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳар икки томондан ҳафтасига жами 13 тани ташкил этмоқда. Парвозлар ҳар икки мамлакатнинг тайинланган авиакомпаниялари Uzbekistan airways, Fly Dubai, Air Arabia томонидан бажарилмоқда.