Туркия ШҲТда иштироки учун ЕИга ҳисоб беришга мажбур эмас - Эрдоған

Туркия раҳбари ЕИ мамлакатни ярим асрдан буён ўз сафига қўшмаётганини эслатиб, мамлакатнинг Европа Иттифоқи олдида ҳеч қандай мажбурияти йўқлигини эслатиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 сент - Sputnik Бундестагнинг “Яшиллар” фракцияси депутати Юрген Триттеннинг айтишича, Туркиянинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлишга уринишлари Европа Иттифоқи ва НАТО томонидан жавобсиз қолмаслиги керак.
Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдоған мамлакат ШҲТ саммитидаги иштироки учун Европа Иттифоқига ҳисоб беришга мажбур эмаслигини айтган.
“Европа Иттифоқи бизни 52 йил куттиради, ўз сафига киритмай туриб яна: нега улар бу мамлакат билан учрашди, деб сўрайди. Мен музокаралар олиб боришда давом этаман. Айни пайтда Европа Иттифоқига ҳисоб беришга мажбур эмасмиз”, - дейди Эрдоған.
Туркия раҳбари дунёдаги барча мамлакатлар раҳбарлари жумладан, Россия президенти Владимир Путин ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан ҳам учрашишини айтган. “Мен барча мамлакатлар билан музокара олиб бораман. Чунки биз ушбу дунёнинг бир бўлагимиз”, - дейди у.
Аввалроқ Туркия раҳбари мамлакатнинг ШҲТ га аъзо бўлиш мақсади борлиги ҳақида маълум қилган эди.