Пойтахтдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтидан Сергели томонига йўналган йўл қисми 24 сентябрь соат 00:00 га қадар ёпилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Бугун Тошкентдаги Қушбеги кўприги айланма йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, йўлнинг Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтидан Сергели томонига йўналган қисми 24 сентябрь соат 00:00 га қадар ёпилади.
Қушбеги кўприги
У ерда йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади. Хабарда ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралмоқда.