Пойтахтда "Велосипед куни" акцияси бўлиб ўтади

Иштирокчилар Маҳтумқули кўчасидан старт олиб “Янги Ўзбекистон” боғигача бўлган масофани велосипедда босиб ўтишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Тошкентда 22 сентябрь куни “Велосипед куни” акцияси бўлиб ўтади. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Акция “Халқаро автомобилсиз кун” муносабати билан ташкил этилмоқда.
велосипед

“Иштирокчилар Маҳтумқули кўчасидан старт олиб “Янги Ўзбекистон” боғигача бўлган 11,5 км масофани велосипедда босиб ўтишади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, мазкур акция президентининг 1 августдаги ПҚ–340-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида бўлиб ўтади.