Озарбайжон авиакомпанияси Самарқандга парвозларни йўлга қўйди

Бокудан Самарқанд ва Тошкентга парвозлар жадвали ҳақида бизнинг материалимизда батафсил ўқишингиз мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Октябрь ойи бошидан Azal авиакомпанияси Самарқандга янги йўналишни йўлга қўймоқда. Бу ҳақида "Azerbaijan Airlines" матбуот хизмати хабар берди.
Шундай қилиб, Самарқандга парвозлар ҳафтасига икки марта - сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Шунингдек, “Озарбайжон ҳаво йўллари” Боку-Тошкент-Боку йўналиши бўйича парвозлар частотасини ҳафтасига беш мартагача оширмоқда.
Ҳозирда икки пойтахт ўртасида мунтазам қатновлар душанба, чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилмоқда, тез орада пайшанба ва якшанба кунлари ҳам йўлга қўйилади.
Маълумки, ушбу йўналишдаги авиачипталар сотуви тез орада авиакомпаниянинг расмий сайтида очилади. Уларни авиаташувчининг аккредитацияланган агентликларида ҳам харид қилиш мумкин.