Москвада Нукус музейи дурдоналарига бағишланган китоб тақдим этилди

Рус импрессионизми музейида бўлиб ўтадиган бир қатор тадбирлар ҳақида бизнинг материалимизда батафсил ўқишингиз мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Москвада 28-29 сентябрь кунлари Рус импрессионизми музейида И.В. Савитский номидаги Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи сара тўпламларининг энг ёрқин буюмлари тўғрисидаги китоб тақдимоти бўлиб ўтади.
Ушбу рисола Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Scala Publishers ҳамда Assouline Publishing нашриётига қарашли Avant-Garde Orientlists" ва "Russian Avant-garde томонидан чоп этилган.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
Шунингдек, Маржоний жамғармаси томонидан нашр этилган санъатшунос Мариника Бабаназарованинг “Савитский ҳақидаги хотиралар” китобининг тақдимоти ҳам ўтказилади.
Рус импрессионизми музейи
Рус импрессионизми музейида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
Мариника Бабаназарова ва Рус импрессионизми музейи директори Юлия Петрова билан учрав;
“Саҳродаги Лувр яратувчиси: Нукус музейи ва унинг асосчиси Игор Савитский тарихи”га оид маъруза.
Тадбирларга кириш Рус импрессионизми музейига кириш чипталари орқали амалга оширилади.