Лукашенко Беларусь атрофидаги вазиятни хавфли деб баҳолади

Беларусь атрофидаги ҳарбий-сиёсий вазият туфайли Лукашенко ҳарбий кучларни огоҳлантириш ва халқ қўшинлари фаолияти ташкиллаштириш кераклигини айтиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Беларусь президенти Aлександр Лукашенко Беларусь атрофидаги ҳарбий-сиёсий вазиятни ўта хавфли деб баҳолади. У бундай фикрни республика Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Aлександр Вольфович билан учрашувда билдирди.
“Вазият жуда жиддий. Мен ҳатто хавфли дейман. Ва биз ҳеч қандай ҳолатда ишларни соддалаштирмаслигимиз керак”, дея Беларусьраҳбарининг сўзларини келтиради унинг матбуот хизмати.
Шу билан бирга, Лукашенко ҳеч нарсадан қўрқмаслик кераклигини қўшимча қилди.
“Биз уруш даври стандартлари бўйича баъзи ҳарбий қисмларни огоҳлантиришимиз керак. Биз уни сафарбар қилишимиз керак, шунда ушбу қисмга тайинланган одамлар тирик ёки йўқлигини кўра оламиз. Ҳудудий мудофаани ошириш керак. Халқ қўшини керак - ўша ерда, бизда қанақа жангчилар бўлишини ва уларда қандай қурол-яроғлар борлигини текшириш учун. Aйниқса, охиргиси керак. Чунки халқ қўшинимиз шаклланиш босқичида”, деди Беларусь раҳбари.
Маълумот учун, Беларусь ҳудудида сўнгги бир президент сайловидан сўнг рангли инқилоб орақли давлат тўнтаришга уриниш бўлган эди. Инқилоб ҳукумат томондан тўхтатилганидан сўнг мухолифатчилар Польша ҳудудига қочган эди.
Яна бир хавф, Беларусь Россиянинг ҳарбий-сиёсий иттфоқичиси бўлгани ва Россия ва жуғрофий жиҳатдан Ғарб давлатлари ўртасида жойлашгани учун, агар Ғарб Россияга нисбатан бирор тажовух уюштирмоқчи бўлса аксарият ҳолларда аввал Беларусга зарба бериши керак бўлади.