“Fars”: Эрон ҳар куни Россиядан 9 млн куб.м газ сотиб олади

Ислом республикаси бошқа мамлакатларга айланма таъминот учун кунига 6 млн.куб.м газ сотиб олишни режалаштирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 сент - Sputnik. Эрон миллий нефть компанияси (NIOC) “Газпром” билан шартномалар доирасида ҳар куни 9 млн куб.м газ сотиб олади. Бу ҳақда “Fars” нашри Эрон нефть вазирлиги ҳисоботига таянган ҳолда хабар берди.
Маълум бўлишича, газ Озарбайжон ҳудуди орқали етказилади. Шунингдек, Эрон бошқа мамлакатларга айланма таъминот учун кунига 6 млн.куб.м газ сотиб олишни режалаштирмоқда.
19 июль куни Эрон биржасида Эрон риали-Россия рубли жуфтлиги савдолари бошланди ва “Газпром” ислом республикасида қиймати 40 миллиард долларлик янги лойиҳаларни эълон қилди.
Туркия тез орада Россия газини қисман рублда сотиб ола бошлайди
20 июль куни “Газпром” Эрон Миллий нефть компанияси билан ҳамжиҳатлик меморандумини имзолади. Август ойида Эрон Россия билан газ алмашинуви бўйича шартнома имзоланганини эълон қилган.