ТОШКЕНТ, 20 авг - Sputnik. Донецк, Луганск халқ республикалари, Херсон ва Запорожье вилоятларининг озод қилинган ҳудудлари ҳарбий операция тугаганидан сўнг кимга қўшилишни истайди? Ёки улар ўзлари алоҳида давлат бўлиб яшашни хохлайдими?
ИНСОМАР жамоатчилик сўровлари маркази томонидан 19 сентябрда якунланган сўров натижаларига кўра, ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари аҳолисининг аксарияти махсус операция тугагандан Россия таркибига киришини хоҳлайди.
Хусусна, сўров натижаларига кўра, ЛХРда - 83%, ДХР - 80%, Запорожье вилоятида 72% ва Херсон вилоятида 65% аҳоли овоз беришга келишини тасдиқлади.
Ҳарбий операциядан сўнг вилоятингиз қандай мақомда бўлишини истаган бўлардингиз?
ЛХР | ДХР | Херсон | Запорожье | |
Россияга қўшилишини (%) | 90 | 91 | 80 | 80 |
Украина таркибида қолишни | 0 | 0 | 4 | 2 |
Мутсақил давлатга айланишини | 5 | 4 | 5 | 4 |
Билмадим | 5 | 5 | 11 | 14 |
Эслатиб ўтамиз, бугун ушбу вилоятлар раҳбарлари ўзларининг махсус баёнотларини эълон қилишди. Унда айтилишига кўра, Донецк, Луганск халқ республикалари, Херсон ва Запорожье вилоятлари имкон қадар тезроқ умумхалқ референдуми ўтказиб Россия таркибига қўшилишга қарор қилган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев айтишига кўра, янги ҳудудлар Россия таркибига киргач, дунёдаги геосиёсий ўзгаришлар қайтариб бўлмайдиган бўлиб қолади, чунки ушбу тўрт вилоят Россиянинг бир бўлагига айланади. Бу Россияга барча кучларини қўллаш имконини беради ва Конституцияга мувофиқ, келажакдаги ҳам бирор раҳбар бу қарорларни бекор қила олмайди.